Узбекистон ва Россия метрология соҳасида келишув имзолади

Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар ўлчов бирликлари умумийлиги, эталон аспоб-ускуналар етказиб бериш ва ушбу соҳада икки томонлама норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш борасида келишиб олишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июн - Sputnik. Ўзбекистон Стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги бош директори Абдуҳамид Каримов июн ойининг охирида Росстандарт раҳбари Алексей Абрамов билан учрашди, деб хабар қилмоқда Россия вазирлиги.

Узбекистон ва Россия метрология соҳасида келишув имзолади

Учрашув якунида икки муассаса вакиллари – Росстандарт ва Ўзбекистон Стандартлаш агентлиги  орасида 2018 йилда илмий-техник соҳада ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзолашди.

“Россия ва Ўзбекистоннинг ушбу соҳада ҳамкорлик йўналишлари ва ҳамкорлик анъаналарини сақлаб қолиш ҳамда соҳа келажаги учун жавобгарлиги бор. Бизнинг мамлакатлар ушбу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятларга эга, жумладан давлатлараро шартномалар асосида ҳам”, - деди Росстандарт раҳбари Алексей Абрамов.

Шунингдек, Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар ўлчов бирликлари умумийлиги, эталон аспоб-ускуналар етказиб бериш ва ушбу соҳада икки томонлама норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш борасида келишиб олишди.