Путин ва Трамп учрашув жойи ва санаси маълум бўлди

Давлат етакчилари келгусида Россия-АҚШ муносабатларининг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви Хелсинки шаҳрида 16 июл куни ўтказилади.

Эришилган келишувга асосан Хелсинкида 16 июл куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашуви ўтказилади", — деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.

Учрашув чоғида Давлат етакчилари келгусида Россия-АҚШ муносабатларининг ривожланиш истиқболлари, шунингдек халқаро долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Бундан аввал АҚШ етакчиси Путин билан Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш бўйича истак билдирганди.