Қозоғистон кузда Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни бошлайди

Йил охирига қадар Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларига 400 минг тонна бензин етказиб беришни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Қозоғистон Республикаси ушбу йилнинг куз мавсумидан бошлаб Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга бензин етказиб беришни бошлайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Газпром нефть" Ўзбекистонга 1 млн тонна нефть етказиб беради

Нефт маҳсулотларини қайта ишлаш, транспортировка қилиш ва маркетинги билан шуғулланадиган "Казмунайгаз" компанияси вакили Данияр Тиесов хабарига кўра, йил охирига қадар Қозоғистон 400 минг тонна бензин экспорт қилишни режалаштирган.

Тиесов айтишига қараганда, бугунги кунда Қозоғистонда ортиқча миқдорда бензин тўпланиб қолган ва унинг ҳажми кун сайин ошиб бормоқда. Ушбу йилнинг кузига қадар Қозоғистон ҳукумати барча ҳамкор мамлакатлар билан керакли ҳужжатларни имзолашни ният қилган.

Келаси йилда Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларига етказиб берилаётган бензин ҳажмини 1-1,2 млн тоннага етказишни режалаштирган.