ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Бугун 26 июнь куни Ўзбек халқининг севимли комик актёри, Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 81 ёшида вафот этди.
Ҳусан Шарипов 1937 йилнинг 27 июлида Тошкентда туғилган. 1963 йилда Тошкент Бадиий-театр институтини тугатган. 1959 – 1991 йилларда Муқимий театри актёри бўлиб ишлаган. 1995-1997 йилларда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси бўлган.
Ҳусан Шарипов 1991 йилда ЎзССР халқ артисти унвонига сазовор бўлган, 1999 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени лауреати бўлган.
Ҳусан Шарипов суратга тушган кинофильмлар бугунги кунда ўзбек киносининг олтин меъросига айланган десак хато бўлмайди. Шундай фильмлар орасида “Олтин девор”, Майсаранинг иши”, “Сунюнчи”, “Водиллик келин”, “Тангалик болалар”, “Келинлар қўзғолони”, “Чинор тагидаги дуэль”, “Алвидо ғўр ёшлигим”, “Кичкина табиб”, “Бомба”, “Маклер” ва яна ўнлаб киноленталар бор.