Тожикистон цементи Ўзбекистон бозорини эгаллаб оладими?

Тожикистонлик иқтисодчи Ўзбекистон нима сабабдан Тожикистондан катта миқдорда цемент сотиб олаётганини айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Тожикистонлик иқтисодчи Хўжамуҳаммад Умаров нима сабабдан Ўзбекистонда Тожикистон цементига  катта қизиқиш борлигини айтди, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.  

Иқтисодчи ҳисобига кўра, Ўзбекистон Тожикистондан йилига 1 млн тоннагача цемент сотиб олиши мумкин.

Ўзбекистон қурилиш корхоналарининг Тожикстон цементига бўлган қизиқишнинг сабаби – унинг юқори сифатидадир. Айни дамда Ўзбекистонга экспорт қилинаётган цемент асосан юқори маркали М400, М500 ва М600 маркали портланд цементдир.

Тожикистон цементи Ўзбекистон бозорини эгаллаб оладими?

Иқтисодчи фикрига кўра, Ўзбекистонда юқори маркали цемент ишлаб чиқариш учун хом ашё заҳиралари йўқ. Бугунги кунда Ўзбекистонда асосан М200, М300 маркали цементлар ишлаб чиқарилмоқда. Айнан шу сабабдан Тожикистон цементига бўлган қизиқиш сақланиб қолади.