Ўзбекистон-2035: Марказий Осиё юрагини ўн етти йилдан сўнг нима кутмоқда

Форумдан кўзланган мақсад Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 2035-йилгача бўлган узоқ муддатли стратегияси концепциясини муҳокама қилишдан иборат
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. 28-29-июн кунлари Тошкент шаҳридаги Инха университетида "Ўзбекистон 2035" форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

2018 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда?
"Буюк Келажак" ХННТ ҳамда "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан ташкил этилаётган форумда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 2035-йилгача бўлган узоқ муддатли стратегияси концепциясини муҳокама қилинади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент девони, вазирликлар ва идоралар, илмий марказлар, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони вакили Мавлянов, "Буюк Келажак" экспертлар кенгаши Раиси — Алишер Калонов, "Буюк Келажак" Таъсис кенгаши аъзоси Собир Шодиев ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори Хелена Фрейзер ўз нутқлари билан иштирок этадилар.

Беш ялпи сессия қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

— давлат ва жамият бошқаруви тизимларида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш;

— аҳоли яшаш даражаси ва ижтимоий муҳофазасини ошириш;

— қишлоқ хўжалиги ва саноат мажмуаси, саноат, иссиқлик ва электр энергияси мажмуаси, инфратузилмани ривожлантириш;

— молиявий соҳа, инноватсиялар, ўрта ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш;

— илм-фан, туризм, маданият, таълим ва инсон капитали соҳаларини ривожлантириш.

Бутун дунё ёш етакчилари Ўзбекистонда тўпланади
Ҳар бир сессия модераторлари демократик институтларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш; аҳолининг яшаш даражаси ва ижтимоий муҳофазасини ошириш; қишлоқ хўжалиги ва саноат, инфратузилмани ривожлантириш; молиявий соҳа, инноватсиялар, ўрта ва кичик тадбиркорлик ёрдамида иқтисодий тараққиётга эришиш; илм-фан, туризм, маданият, таълим ва инсон капитали соҳаларини ривожлантириш мавзуларида нутқ сўзлайдилар.

Шундан сўнг ялпи йиғилиш доирасида вазирликлар ва идоралар вакиллари ҳамда "Буюк Келажак" ХННТнинг тегишли соҳалардаги 60 нафар эксперти ўртасида қайд этилган мавзулар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтади.

"Буюк Келажак" ХННТ аҳоли ҳаётини яхшилаш ва барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича амалий билимлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун ташкил этилган. Бугунги кунда экспертлар кенгаши Токиодан Сан-Францискогача бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 155 нафар ватандош мутахассисларни бирлаштирди.