Халқ таълими вазирлигидаги бошқарма раҳбарлари ишдан бўшатилмади - вазирлик

Халқ таълими вазирлиги вакили Спутник мухбири билан суҳбатда вазирлик тузилмаси ўзгараётганини, барча гап-сўзлар шу боис тарқалиб кетганини айтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги тузилмаси ўзгараяпти, деди Спутник мухбирига Халқ таълими вазирлиги кадрлар бўлими вакили.

Халқ таълими вазири халқдан 3 кунда уч мингта таклиф келганини айтди
Илгарироқ ОАВларда Халқ таълими вазирлигининг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари ишдан бўшатилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Халқ таълими вазирлиги кадрлар бўлими ходими ушбу хабарларни рад этди.

"Йўқ, ҳеч ким ишдан бўшатилгани йўқ. Шунчаки структура ўзгараяпти. Структура ўзгариб бўлгач, барча ариза ёзганлар қайтадан ишга қабул қилинади", — деди суҳбатдош.

Бугун, 26 июнь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифингда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқ ва мамлакат аҳолисининг таклифлари асосида келгусида соҳада олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумот берилади.

Тадбирда Спутник мухбири ҳам иштирок этишни режалаштирган. Брифинг тафсилотлари ҳақида кечроқ маълумот берамиз.