Қозоғистон Россиянинг айрим ҳудудларидан парранда маҳсулотлари олиб киришни таъқиқлади

Парранда гриппи туфайли Қозоғистон Россиянинг 36 қуш фабрикаси маҳсулотини олиб киришни таъқиқлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Россиянинг айрим ҳудудларида парранда гриппи қайд этилиши муносабати билан, 36та қуш фабрикаси маҳсулотини олиб киришни таъқиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Халқаро эпизоотерик бюро хабарига кўра, парранда гриппининг хавфли кўринишлари Россиянинг  Курск, Пенза ва Самаравилоятларида қайд этилган.

“Ушбу муносабат билан, озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2018 йилнинг  21 июнидан бошлаб Россиянинг юқорида қайд этилган ҳудудларида етиштирилган тирик парранда, парранда гўшти, парранда тухумини Қозоғистонга олиб кириш таъқиқланади”, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари ушбу ҳудудлардан қушлар учун ем ва парранда фермаларида фойдаланилган аспоб-ускуналар олиб кириш ҳам таъқиқланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Саратов вилоятида икки жойда паранда гриппи аниқланганини хабар қилган эди. 22 июнь куни Пенза вилоятида ҳам тўққиз фермада шундай ҳолат қайд этилди. Бундан олдин Росселхознадзор Курск вилоятида парранда гриппи аниқланганини хабар қилган эди.