ЖЧ-2018 стадионларидан бирини қуришда қатнашган ўзбекистонлик ҳикояси

Sputnik Ўзбекистон Петербургда яшовчи сваркачи Илҳом Арибжанов билан учрашди. Илҳом шу кунларда футбол бўйича чемпионат учрашувлари бўлиб ўтаётган ареналарнинг бири қуришда иштирок этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik, Дмитрий Матвеев. Ўзбек қурувчиси билан учрашув, Россия шаҳарларида ҳаддан кўпайиб кетган миллий ресторанда эмас, рус ошхонаси таомларини таклиф этувчи бинода бўлиб ўтди. Кейинчалик маълум бўлишича, бунинг ҳеч ажабланарли томони йўқ экан.

Ильхом Арибжанов с хоккейным кубком

Агар кимдир ўзбекистонлик Илҳом Арибжановнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини кўздан кечирадиган бўлса, унинг қурувчилар каскасини кийган ҳолда Петербургдаги арена фонида тушган расмига кўзи тушади. Суратга "Санкт-Петербург стадиони томи дворниги", дея изоҳ берилган. Йигит у ерга қандай бориб қолган? Спорт объектинининг "шапкаси"га путур етказаётган афсонавий бакланларни кўрганмиди — шуларга аниқлик киритиш мақсадида Sputnik мухбири Илҳом билан учрашди.

Бакланлар бўлганмиди?

Биринчи савол, табиийки, қаҳрамонимизнинг ғалати касби ҳақида бўлди. Маълум бўлишича, Илҳом ҳақиқатда аренада ишлаган, аммо дворник бўлиб эмас, лекин стадионнинг том қисмида мунтазам бўлиб турган.

Рональдуга ўз расмини совға қилишди
Эслатиб ўтамиз, тахминан бир йилларча олдин Санкт-Петербург вице-губернатори Игорь Албин "Санкт-Петербург" стадиони томи "тешиклиги"га изоҳ берар экан, бу ҳолатнинг юз беришида Фин қўлтиғидан учиб келадиган баклан (қоравой) қушларни айбдор қилган эди. Албиннинг сўзларига кўра, қушлар томни тушмуқлари билан уриб, яроқсиз ҳолга келтирган.

Ўша вақтда амалдорнинг бу изоҳи ижтимоий тармоқ аъзолари орасида ҳазилларга сабаб бўлганди.

Суҳбатдошим бу ҳақда биринчи бор эшитиб турганини айтиб, бирдан ўзини тўхтовсиз кула бошлади.

"Ҳа, энди тушундим, "ВКонтакте"даги дўстларимдан бири "Ҳа, мана ким у ерда қушларни ҳайдаётган экан", деб қолдирган изоҳнинг маъносини энди тушунаяпман", — дея нега тўхтовсиз кулгани сабабини тушунтирди Илҳом. Маълум бўлишича, у томдаги дворниклиги тўғрисида, шунчаки, ҳазил тариқасида ёзган ва шу туфайли ўзи хоҳламаган ҳолда навбатдаги ҳазил ва мемлар қаҳрамонига айланган.

"Йўқ, стадион томида бўлганим билан, бакланларни қувмаганман", — дейди у кулиб.

Совет давридаги болалик ва узоқ мамлакатлар ҳақидаги орзулар

Илҳом Арибжанов 45 ёшда, андижонлик, Россияда 2005 йилдан бери ишлаб келади.

Ўзбекистонда рус мактабини тугатгани учун рус тилида жуда яхши сўзлашади.

Россиядаги муҳожир аёл ҳаётидан: мусофирчилик қийинчиликлари ва ватан соғинчи
"Мен Совет Иттифоқида туғилганман, ҳатто боғчада ҳам рус гуруҳига борганман. Етти ёшимда буюк ва қудратли тилда сўзлаша олардим", — деб эсга олади у.

Айтишича, мактаб СССРдаги энг яхши мактаб бўлган. 1988 йилда мамлакатдаги мактаблар орасида биринчи бўлиб бир нечта Yamaha компьютерлари берилган.

"Саккизинчи синфда "информатика" предмети бўларди. Мактабимиздаги ўқувчилардан бири умумиттифоқ олимпиадасида ушбу фан бўйича иккинчи ўринни олган", — деб мақтанади Илҳом.

Мактабдан сўнг Андижондаги электромеханика техникумини битиради ва пайвандчи касбини эгаллайди. Бошида у мамлакатдаги турли корхоналарда, хусусан, 1993 йилда машҳур Uz-Daewoo заводида пайвандчи бўлиб ишлайди. Ҳаттоки Жанубий Креяга стажировкага ҳам бориб келади. Шу билан бирга Илҳом инглиз ва япон тилларини ўрганади. У АҚШ ёки кунчиқар мамлакатга кўчиб ўтишни орзу қилар эди. Аммо пайвандчи мигрантлар учун махсус дастур учун ҳужжат топширишга пул топа олмаган экан.

Ўн йил олдин Илҳоим илк бор Казан шаҳрига ишлашга келган.

Кутилмаган юлдузлар: мигрант футболчилар Петербургни ҳайратда қолдирди
"У ерда маош жуда кам. 2008 йилда мен атиги 10 минг рубль олардим, бу вақтда Питердаги ёки Москвада танишларим ва ватандошларим мендан уч баробар кўп топишарди", — дейди у.

Шундан сўнг дўстлари унга Петербургга кўчиб ўтишни таклиф этадилар ва у узоқ ўйлаб ўтирмай, мана 10 йилдирки, бу ерга пул топгани келиб туради.

Стадион ва Петербургдаги ҳаёти ҳақида

"Санкт-Петербург" стадионига 2016 йилнинг баҳорида ишга келган. У интернет орқали иш излаган ва пайвандчи кераклиги ҳақидаги эълонга дуч келган. Ўзбекистонлик қурувчи ЖЧ-2018 бўлажак объектининг томида шу тариқа пайдо бўлган.

Бу ерда яқиндагина Россия термаси ўзига плей-оффга чиқишни таъминлаган эди.

Мирзиёевдан ёрдам сўраган мигрантлар ҳақида янги фактлар маълум бўлди

Унинг иши томни монтировка қилиш учун ўрнатилган вақтинчалик конструкцияларни газ кесгич билан кесиб чиқишдан иборат эди.

"Ўшанда ментомга чиқиш имконияти қайтиб берилмаслигини тушуниб, ўша машҳур селфини олган эдим", — деб изоҳ беради сваркачи.

Хуллас, Илҳом стадионда кўп ишламади. Бош пудратчида жиддий муаммолар аниқлангач, Петербур ҳукумати уни тезкор тартибда бошқасига алмаштиришни лозим топади, бизнинг қаҳрамонимиз эса ойлик тўланишида рўй бераётган узвий узилишлар ҳақида хабар топгач, бошқа иш жойига ўтади.

Ҳозирда ўзбек ишчиси Перегофдаги корхоналарнинг бирида меҳнат қилмоқда. Бу ерда у металлоконструкцияни пайвандлаш ишлари билан шуғулланмоқда.

У Петербург марказида Загородний проспектида бир хонали квартирани ойига 15 минг рублга ижарага олиб туради. Илҳом ҳафтада бир марта дам олади — якшанба кунлари, аммо бундай иш графигига у аллақачон кўникиб кетган.

Шаҳар бўйлаб пиёда ҳаракатланишни афзал кўради ва фақат иш жойига етиб олиш учун жамоат транспортидан фойдаланади.

Футболга қайтадиган бўлсак, у турнирда Россия ва Германия учун мухлислик қилаётганини айтади.

Яхши қўшничилик ва ўзгаришлар шамоли

Илҳомнинг айтишича, у тез-тез ватанига келиб туради ва у ерда Петербургда қанча вақт ўтказса, шунча вақт ўтказади. Илҳомнинг фикрича, янги президент келиши билан Ўзбекистонда ривожланиш истиқболлари пайдо бўлди, давлат одамлар учун ҳам янги имкониятларни очмоқда.

Илҳомнинг хотини ва уч қизи Андижон яқинидаги қишлоқда истиқомат қилишади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини кўриб чиқди
"Биз яшайдиган жой Қирғизистон билан чегарадош туманда. Бизнинг яқинимизда Ўш шаҳри жойлашган, у ерда ўзбек аҳолиси сони жуда кўп. У ерда менинг ўртоқларим ҳам кўп. Илгарилари Ўшга ўтиш қийин масала эди — бир талай текширувлардан ўтиш керак бўларди, энди эса чегарадан қийинчиликларсиз ўтмоқдамиз.

Унинг айтишича, янги давлат раҳбари нафақат қўшнилар, балки бошқа давлатлардаги инвесторлар учун ҳам Ўзбекистонни очган.

"Илгарилари ҳар бир корхонада давлат капитали 50 фоизни ташкил этарди. Энди эса чет эл инвесторлари пайдо бўлди. Бундан ташқари қишлоқ жойларда ўз тадбиркорлигини ривожлантириш учун кредит олиш мумкин бугун, илгарилари буни амалга ошириш қийин эди. Республика ривожланмоқда ва бу қувонарли", — деб хулоса қилади суҳбатдош.

Ватанда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни кўриб, Илҳомни Ўзбекистонда доимий иш топиш масаласи кўпроқ ўйлантирмоқда, ўзга юртлар ҳақидаги орзулар эса ўз аҳамиятини йўқотган.