Мурод Хонтўраев нега қўлга олингани маълум бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ Мурод Хонтўраевнинг қўлга олинганини тасдиқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Куни кеча Тошкент шаҳрида таниқли курашчи Мурод Хонтўраевнинг қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази Мурод Хонтўраев қўлга олинганлигини тасдиқлади.

Мурод Хонтўраев ҳамда бир қатор шахслар жорий йилнинг 20 дан 21 июнга ўтар кечаси Юнусобод туманидаги тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик, тартибсизлик қилгани учун ушланган.

Ҳозирда, Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.