Риштонда кулолчилик фестивали бўлиб ўтди

Риштонда бўлиб ўтган кулолчилик фестивалида бутун Ўзбекистондан келган ҳунармандлар ҳамда хорижий сайёҳлар иштирок этишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Фарғона вилоятининг Риштон туманида 21 – 24 июн кунлари 1 – халқаро "Кулоллар ва кулолчилик маҳсулотлари" фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган ҳунармандлар иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Риштон туман ҳокимияти.

"Ташкилотчилар ушбу фестивални доимий равишда ўтказиб туришга қарор қилишди. Келгусида Туркия, Италия, Озорбайжон давларининг кулолларини ҳам фестивалга жалб этиш режалаштирилган" -  дейди туман хокимининг ўринбосари Абдусалом Сиддиқов.

Риштонда кулолчилик фестивали бўлиб ўтди

Фестивалда, шунингдек, Япония,Германия, Франция,Белорус, Буюк Британия, Тожикистон, Қизгизистон каби давлатлардан хорижий сайёҳлар ҳам ташриф буюрди.