"Ислом давлати" Марказий Осиё давлатларига қандай хавф солади

Террорчиларнинг тактикаси, мақсадлари, стратегияси ва бузғунчи ғояларга қарши курашиш – бу каби саволлар Бишкекда сешанба куни Евроосиё иқтисодий иттифоқ давлатлари форумида муҳокама қилинди.
Sputnik

Мутахассислар асосий мавзуси сифатида "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси (Россия Федерациясида тақиқланган) билан вазиятни муҳокама қилишди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон колумнисти.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон масаласи бўйича баёнот берди

Нима учун террорчилар билан кураш мавзуси айнан Евроосиё иқтисодий иттифоқ доирасида муҳокама қилинмоқда?

Хавфсизликни таъминламасдан Евроосиё иқтисодий иттифоқини ривожлантириб бўлмайди. Агар давлатларда уруш ва нотинчлик бўлса, ҳеч қандай иқтисодий ва ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириб бўлмайди, деб таъкидлади "Евроосиёликлар — янги тўлқин" жамғармаси директори Юрий Ануфриев.

"Қачонлардир ривожланган Ироқ ва Сурия батамом вайрон қилинганлигини кўрмоқдамиз. Хавфсизлик таъминланмаган бўлса, қандай иқтисодиёт ҳақида гапириш мумкин? Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқнинг террорчиликка қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Хоҳлаймизми-йўқми, интеграцион уюшма кенгайиб боради. Биринчи қадам — бу иқтисодиётнинг ривожланиши бўлди. Энди эса ҳарбий-техника соҳасида ҳам ҳамкорлик ривожланаётганлигини кўрмоқдамиз", — деди у.

Ўзбекистон ва Тожикистон махсус хизматлари ҳамкорлик бўйича битимни имзолади

Қирғизистон Хафсизлик Кенгаши котиби Дамир Сагинбаев сўзларига кўра, хавфсизлик тизимисиз бўлган иқтисодий уюшма заиф бўлиб қолади. Ҳозирги вақтда Яқин Шарқ ва Афғонистонда террорчиларнинг фаолашуви кучаймоқда, айниқса бунда "Ислом давлати" уюшмаси ва у билан алоқа бўлган гуруҳлар асосий ролни ўйнамоқда. Бу омил Евроосиё иқтисодий иттифоқ барқарорлигига таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, Сагинбаев Евроосиё иқтисодий иттифоқ иштирочилари, ОДКБ, ШҲТ ва МДҲ ташкилотлари аъзоси сифатида террорчиликка қарши кураш бўйича келишувларга эришилганлигини таъкидлаб ўтди.

Сагинбаев фикрига кўра, катта миқдорда террорчилик ҳаракатлар Яқин Шарқдан Афғонистонга тезкорлик билан ўтиши кузатилмоқда. Бу Марказий Осиё давлатларига таҳдид солмоқда.

"Бунинг яққол исботи Афғонистонда кўплаб қурбонлар бўлган террорчилик амалларни содир этиш давом этмоқда. "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Марказий Осиё ва Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном туманига ҳужум қилиш режалари борлигини очиқчасига айтмоқда. Шу вақтнинг ўзида уюшма чегара заиф жойлари ва Афғонистон шимолий туманларидаги чегара олдидаги вазият ҳақида маълумот йиғилмоқда", — деди Хавфсизлик кенгаши котиби.

У бошқа давлатлар ҳудудларда, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқ давлатларига ҳужум қилиш хавфи мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Хавфсизлик кенгаши котиби айтишича, террорчиларнинг баъзилари ўзларининг давлатларига қайтиб, у ерда яширин гуруҳлар тузиши таҳдидни келтириб чиқармоқда.

Ўзбекистон ДХХ раҳбари Тожикистонга йўл олди

Қирғизистон-Россия Славян университети профессори Лариса Хоперскаянинг маълумотларига қараганда, келиб чиқиши собиқ совет иттифоқи давлатларидан бўлган 9 минггача фуқаро ушбу уюшма сафига кирган, уларнинг учдан бири қайтиб келишди.

"Шунингдек, тактика ўзгарди — террорчилик ячейкаларни тузиш учун янги ҳудудларни қурол билан эгаллаб олиш. Турли йўллар билан вербовка ишлари олиб борилмоқда. Масалан, Россияда қамоқхоналарда ячейкалар тузиш мақсадида қасддан жиноят содир этилмоқда", — деди у.

Исломий давлат жангарилари Марказий Осиёга қайси йўл билан келиши мумкин

Эксперт Таалатбек Масадыков таъкидлашича, турли ҳисоб-китобларга қараганда Афғон-Покистон ҳудудида 2 мингдан 8 минггача "ИД" жангарилар бор. Унинг тахминига кўра, бу барча кучлар Марказий Осиёга юборилиши эҳтимолдан узоқ, бироқ бундай вазиятни ривожланишини бутунлай инкор этиб бўлмайди.

"Афғон-ўзбек чегараси жуда жиддий ҳимояланган, турли тузилмалар томонидан бу чегарани кесиб ўтишга ҳаракатлар бўлган, бироқ Ўзбекистон кучлари мувафаққиятли қайтаришди. Туркман-афғон чегараси деярли очиқ. Бироқ туркман томони чегарани ўтмоқчи бўлганлар билан келишишни лозим деб топади. Афғон-тожик чегара тоғли бўлгани учун вазият қийин, шунинг учун чегарани кесиб ўтиш ҳолатлари давом этиб турибти. Шунингдек коррупция туфайли", — деди эксперт.

Содиқ Сафоев: террорчилар ёши тобора ёшармоқда

Масадиков бир ҳолатни келтириб ўтди, хусусан бир неча йил аввал битта инструктор ноқонуний равишда Покистондан Афғонистон ва Тожикистон орқали Қирғизистонга келиб, бу ерда музокара ўтказган ва ортга қайтиб кетган. Бунинг учун у атиги бир минг доллар тўлади.

"Шунинг учун давлатларимиз етакчилари кучларни бирлаштириш учун мутасадди идораларига топшириқ беришлари керак. Ҳозир тармоқ органларида ҳаттоки ахборот алмашинувида қийинчиликлар мавжуд", — деб қўшимча қилди у.

Қандай қарорга келишди?

Иштирокчилар минтақада хавфсизликни таъминлашда Евроосиё иқтисодий иттифоқ давлатлари коллектив саъй-ҳаракатларининг аҳамиятини яна бир бор тасдиқлаб, бунда ОДКБнинг асосий ролини тан олишди.

Улар Марказий Осиёда террорлик хавф ортганлигини таъкидлаб, террорчиликка қарши кураш давлат тузилмаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга чақирдилар.

Форум ташкилотчилари — Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши, "Пикир" минтақавий экспертлар клуби, "Альфа" террорчиликка қарши кураш халқаро фахрийлар уюшмаси ва "Евроосиёликлар- янги тўлқин" жамғармаси.