ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин ўзининг Instagram даги саҳифасида Ўзбекистонлик судья Равшан Эрматовдан унинг номига айтган ҳақоратлари учун кечирим сўради.
Уткин шунингдек, ўзбекистонликларни ҳам ярашиб олишга чақирган, у "ҳеч кимни миллат жиҳатдан хафа қилмаганлигини" таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Уткин Аргентина-Хорватия учрашувидаги судьяликдан кескин норози бўлиб, ўзининг арбитр ҳақидаги мулоҳазаларини Твиттердаги саҳифасида жойлаган эди. Шарҳловчи Эрматов йўл қўйилган қоидабузарликларга сариқ карточка кўрсатмаганидан дарғазаб бўлганди.
Эрматовга нисбатан билдирган ҳақоратларидан кейин интернет фойдаланувчилари Уткинга ҳужумга ўтиб, ўзбекистонлик судьяни қатъий ҳимоя қилдилар ва шарҳловчидан Эрматовдан кечирим сўрашни талаб қилган эдилар.