ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрида ЙПХ ва ППХ автомобиллари янги кўринишга эга бўлди, деб хабар қилмоқда ИБББ матбуот хизмати.
“Бу эса тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг бир қисми бўлиб, Тошкент шаҳар ички ишлар органлари хизмати сифат жиҳатидан янги босқичга қадам қўяётганидан далолат беради”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, хабарда айтилишига кўра, янги автомобиллар инспекторларнинг кундалик хизмати учун зарур бўлган барча зарур алоқа воситалари ҳамда ташқи ва ички кузатув камералари билан жиҳозланган.