Янги Халқ таълими вазири таклифлар сўраб жамоатчиликка мурожаат қилди

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов барча қизиқиш билдирганларни ўз тавсиялари билан қатнашишга чорламоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш жараёнида иштирок этишади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Иноятов ишдан кетди. Ўзбекистонликлар таълим тизими "оёққа туришига" умид қилишмоқда

Халқ таълими вазирлиги бунинг учун барчани ҳамкорликка таклиф этмоқда.

Жумладан, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов барча қизиқиш билдирганларни Ўзбекистонда таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилаётган йўл харитасига киритиш учун ўз тавсиялари билан қатнашишга чорламоқда.

"Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз", — деб ёзган Шерматов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Таклифларни юбориш учун қуйидаги ҳаволада формани тўлдириш талаб этилади.