Равшан Эрматов Аргентина-Хорватия баҳсида биронта хато қилмади

Бутун учрашув давомида Хорватия терма жамоаси устунлик қилди. Бироқ кескин баҳс давомида сариқ карточкалар ҳам кўрсатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Хорватия жамоаси Аргентина жамоасини 3-0 ҳисобда мағлубиятга учратиб, олдиндан гуруҳдан кейинги босқичга йўлланма олди.

Равшан Эрматовнинг энг ёрқин фото-суратлар жамланмаси

Барча тўплар иккинчи таймда хорватиялик ўйинчилари томонидан амалга оширилган тезкор ҳужумлардан сўнг дарвозага киритилди.

Дарвозабон хатосидан сўнг биринчи голни Анте Ребич киритади. Иккинчи гол Лука Модрич, учинчи гол Иван Ракитич ҳисобига ёзилди.

Ўйин жуда кескин тарзда ўтди. Шунинг учун ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовга иш етарли бўлди.

Ўйин давомида Эрматов 7 та (Аргентина — 3 та, Хорватия — 4 та) сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, бир неча марта олишаётган футболчиларни ажратди.

Равшан Ирматов во время матча ЧМ 2018 Аргентина-Хорватия

Учрашув якунида аргентиналик футболчиси томонидан қўполлик қилгани учун футболчилар муштлашиб кетишига озгина қолди. Бироқ Эрматов бу масалани усталик билан ҳал қилиб, икки жамоа футболчиларини тинчлантирди.

Айтганча, бу учрашув Эрматов учун икки терма жамоа иштирокида тўртинчи ўйин бўлди.

Равшан Ирматов успокаивает футболистов сборных Хорватии и Аргентины в матче ЧМ-2018

2010 йилда Эрматов Аргентина жамоаси беллашувларини икки марта, 2014 йилда Хорватия битта ўйинда ҳакамлик қилганди.

Ушбу ўйин давомида Равшан Эрматов биронта хатога йўл қўймади ва ўйин жараёни тўлиқ назорат қилди.

Хорватия Аргентина устидан ғалабадан сўнг 6 очко билан D гуруҳидан биринчи ўринда чиқди. Ушбу гуруҳдаги сўнги ўйинни Исландия жамоаси билан ўтказади.

Лионел Месси жамоаси эса Нигерия билан майдонга тушади. Аргентина терма жамоасида кейинги босқичга чиқиш имконияти жуда ноаниқ кўринишда бўлиб турибти.