Ашрафхонов: Россия ва Ўзбекистон ўртасида АЭС қурилиши келишиб олинган

Ўтган йили декабрда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида республикада АЭС қурилиши келишиб олинган ва ҳозирги вақтда лойиҳани амалга ошириш режаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов маълум қилди.

"АЭС аниқ бўлиши ҳақида келишув бор. Ҳозир йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда", — деди Ашрафхонов.

Унинг сўзларига кўра, бу кўп миллиардли лойиҳадир.

Ўтган йили декабрда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган.

Ҳозирги вақтда АЭС қурилиш лойҳаси бўйича иш олиб бориш бўйича иккита ишчи гуруҳи тузилган. Шу йилнинг ўзида Россияда ушбу мутахассислик бўйича ўзбекистонлик талабаларни ўқитишга квоталар ажратилган.