ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифовга ЖЧ-2018 доирасида "А" гуруҳи ўйинларининг сўнгги туридан ўрин олган Уругвай — Россия ўйинида ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
"Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди", дейилади хабарда.
Уругвай — Россия учрашуви 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов аввалроқ Коста Рика — Сербия ҳамда Дания — Австралия учрашувида комиссар сифатида ишлаганди.