Андижонда йўловчи ҳайдовчига пичоқ урди

Олган жароҳати сабаб ҳайдовчи касалхонага ётқизилган. Йўловчи эса қўлга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Андижон шаҳрида машинада кетаётган йўловчи ҳайдовчи билан жанжаллашиб унга пичоқ урди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, 20 июнь куни Андижон шаҳрида яшовчи И.Қ. шу шаҳарда яшовчи Д.М. бошқарувидаги "Спарк" русумли автомашинасида йўловчи сифатида кетаётиб юз берган ўзаро жанжал оқибатида ҳайдовчининг ўнг биқин қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган. Олган жароҳати сабаб ҳайдовчи касалхонага ётқизилган.

Йўловчи эса қўлга олинган.