ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан бевосита мулоқотга чиқишини билдирди.
"Қадрли, ўзбек мухлислари! Махсус сизлар учун соат 11.40да (Москва вақти билан) ёки бир неча дақиқа кейинроқ лаънатларингизни қабул қилиш ва саволларингизга жавоб бериш учун Инстаграм орқали бевосита эфирга чиқаман", деб ёзди у Твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, у кеча бўлиб ўтган Аргентина-Хорватия ўйинини бошқарган ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни Твиттердаги саҳифасида ҳақорат қилган ва кўплаб ишқибозларнинг норозилигига сабабчи бўлганди.