Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллади

2016 йилда Ўзбекистон ўрик экспорт қилиш ҳажми бўйича фақатгина Испаниядан ортда қолиб иккинчи ўринни эгаллаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон ўрик экспорти ҳажми бўйича дунёда олтинчи ўринда турибди. Бу ҳақда East-fruit портали маълум қилди.

Ўзбекистон гилос экспорти бўйича Испанияни ортда қолдириб дунёда 4-ўринга кўтарилди

Экспертларнинг таъкидлашича, кейинги йилда республика ўрик экспортини икки бараварга – 50 минг тоннадан 23 минг тоннага камайтирди.

Ўзбекистондан юқори ўринларда Испания, Туркия, Франция, Италия ва Греция турибди.

2016 йилда Ўзбекистон ўрик экспорт қилиш ҳажми бўйича фақатгина Испаниядан ортда қолиб иккинчи ўринни эгаллаган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бунда ўрикнинг деярли 100%и фақат бир давлатга – Россияга экспорт қилинган.