Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида электр таъминоти қайта тикланди

Тошкент автомобиль ҳалқа йўлидаги вақтинчалик тўсиқ олиб ташланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида юзага келган носозлик бир сутка ичида тўлиқ бартараф этилиб, электр устунлари соз ҳолга келтирилди. Натижада хонадон ва биноларда электр таъминоти қайта тикланди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Самарқандда қум бўрони содир бўлди

Хабарда айтилишича, воқеа жойига Ички ишлар органлари, электр тармоғи хизмати ва туман ҳокимлиги ходимларидан иборат тезкор гуруҳ етиб келди ва юзага келган вазият назоратга олинди.

Жумладан, электр устуни ағдарилиб тушган йўл қисми ёпилиб, автотранспортлар ҳаракати йўлнинг қарама-қарши томонига ўтказилди.
Тошкент автомобиль ҳалқа йўлидаги вақтинчалик тўсиқ олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь куни Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Ўрикзор бозорига яқин қисмида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юқори кучланишли электр темир устуни йўлнинг қатнов қисмига қулаб тушганди.