Колумбия терма жамоаси Uzbekistan Airways самолётларидан фойдаланмоқда

Футболчиларнинг оилалари, жамоа маъмурияти ва ишқибозлар Ўзбекистон самолётларида парвоз қилишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Жаҳон чемпионати кунларида Колумбия терма жамоаси футболчиларига Uzbekistan Airways авиакомпанияси хизмат кўрсатади. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бор журнали бош муҳаррири Бахтиёр Насимов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Бахтиёр Насимовнинг ёзишича, Колумбия футбол федерацияси Россиянинг Саранск — Қозон-Самара шаҳарлари бўйлаб парвоз қилиш учун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясига буюртма берган.

Футболчиларнинг оилалари, жамоа маъмурияти ва ишқибозлар Ўзбекистон самолётларида парвоз қилишади.

"Дарвоқе, улар Барселонадан Қозон шаҳрига ҳам бизнинг "Боинг-767"да келишди. Сўнгра бизнинг "А-320"да Қозон-Саранск-Қозон йўналишида учишди", деб ёзади Насимов.