Инсон аслида қандай бўлишини ўргатганинг учун раҳмат сенга, Ўзбекистон - АҚШлик сайёҳ

У ўзбекистонликларнинг зиёли, меҳрибон ва меҳнатсевар дея таърифлайди ва ўзбеклар бу хислатларини бутун дунёга ёйишларини айтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистонга саёҳат қилган америкалик Стефан Браун исмли йигит Инстаграмдаги саҳифасида ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, бу диёрни ўзи саёҳат қилган 20 мамлакат ичида энг яхшиси деб атади.

"Бир ой илгари ҳаётимдаги энг буюк саргузаштни бошимдан кечирдим… Ўзбекистон. Мен саёҳат қилган барча 20 мамлакат ичида Ўзбекистон мен учун энг юрагимга ёқимлиси бўлди.

Ажойиб меҳмондўстликдан тортиб маҳаллий аҳолининг дўстона муносабати мени худди ўз уйимдагидек ҳис қилишимга сабабчи бўлди. Ҳар бир куним табассум билан ўтди, ҳар куни янги дўстлар орттирдим ва ҳар тонг муаммоларни унутган ҳолда уйғондим. Кейинги йилларда матбуотда Ўзбекистонни "террорчи" давлат деб аташганди, аммо бу юрт бундай иллатдан жуда йироқда", деб ёзади у.

У ўзбекистонликларни зиёли, меҳрибон ва меҳнатсевар дея таърифлайди ва ўзбеклар бу хислатларини бутун дунёга ёйишларини айтади.

"Бир кишининг хатоси учун бутун бир мамлакатни айблаш нотўғри. Мен матбуотдаги сўзларга ишониш ўрнига юрагимга қулоқ солиб Ўзбекистонга келишга қарор қилганимдан жудаям хурсандман. Мен бир умр ёдимдан чиқмайдиган хотиралар ва дўстларга эга бўлдим. Мени нафақат дунё фуқароси бўлишда давом этишга илҳомлантирганинг, балки ҳақиқий инсон аслида қандай бўлишини ўргатганинг учун раҳмат сенга Ўзбекистон", деб ёзади у.

Американец Стефан Браун