Япония ва cенегаллик футбол мухлислари барчани ҳайратда қолдиришди

Япония ва сенегаллик футбол мухлислари ўзлари ўтирган секторларни мусордан тозалаб кетишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида, Япония ва сенегаллик футбол мухлисларининг хулқ-атвори бизни ҳайтратда қолдирди, - деб ёзмоқда маҳаллий ОАВлар.

Кеча Саранскда бўлиб ўтган Япония – Колумбия ўйинида Япония 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин тугаганидан кейин япониялик футбол мухлислари ўзлари ўтирган трибуналарда қолдирилган барча бутилка, стакан ва бошқа чиқиндилардан тозалаб кетишди. Бунга гувоҳ бўлган мухлислар Twitterда ушбу видеолавҳани жойлаштиришган.

Худди шундай ҳолат Москвадаги “Спартак” стадионида Сенегал ва Польша жамоаси ўйинидан кейин ҳам кузатилган. Сенегаллик мухлислар терма жамоа ғалабасидан сўнг ўзлари ўтирган секторни мусордан тозалаб кетишган.

24 июнь куни Япония ва Сенегал жамоалари Екатеринбургда учрашади.