Россия футбол фанатлари Миср жамоаси устидан ғалабани қандай нишонлашди

Сешанба куни Россия терма жамоаси Миср жамоасини 3-1 ҳисобда ютиб, чемпионатда иккинчи ғалабани қўлга киритди.
Sputnik

Ўйин тугаши билан мухлислар рақсларга тушиб тантана қилишди.

"Бугун яхши ўйнашди. Мен Россия жамоаси билан жуда фахрланаман!", — деди мухлислардан бири.

Чемпионат очилиш куни Москвадаги "Лужники" стадионида Россия футболчилари йирик 5-0 ҳисобда Саудия Арабистон жамоасини мағлубиятга учратдилар.