Ўзбекистон ТИВнинг янги манзили маълум бўлди

Куни кеча Ташқи ишлар вазирлиги янги манзилга кўчаётгани тўғрисида маълумот берган эдик
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қаерга кўчиб ўтгани маълум бўлди, деб хабар берди Спутник мухбири.

Олий Мажлис Сенати Ташқи ишлар вазирлиги биносига кўчмоқда

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Амир Темур кўчасида жойлашган собиқ ҳокимият биносида жойлашади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбаларида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

ТИВнинг биносини Ўзбекистон парламенти — Олий Мажлиснинг юқори палатаси эгаллагани маълум қилинган эди.