Ҳарбий эксперт: Россия ҳуқуқни сақлаш органлари Ўзбекистон тажрибасини ўрганса арзийди

Ҳарбий эксперт Александр Жилин Россия, дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторидан ўрин олган Ўзбекистондан, ўрнак олиши мумкин деб ҳисоблайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Жилиннинг фикрига кўра, ҳар қандай мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликнинг асосий шарти,  бу – куч ишлатиш тизимлариидаги бошқарув вертикалидир. Яъни куч ишлатиш тизими қанчалик шаффоф ва қонуний ишласа, коррупциялашмаган бўлса – жиноятчилик шунчалик кам бўлади.

Ўзбекистон террор хавфи энг паст мамлакатлар рўйхатидан жой олди

“Халқаро ташкилотлар изланишлари натижаларига келсак, нима ҳам дердик, собиқ ватандошларимиз учун фақат хурсанд бўлишимиз мумкин. Бундай натижалар куч ишлатиш тизимларида бошқарувини қаттиққўллаштириш натижасида эришилиши мумкин. Яъни қонунбузарлар пора эвазига жазодан қутилишининг иложи бўлмаган, коррпуция ва ҳисобга олинмаган жиноятлар йўқ бўлганда, эришиш мумкин. Кўп мамлакатларда ушбу тизимлар фақат ҳисобот учун ишлайди, улар ҳар ой белгиланган миқдорда қоидабузарликни аниқласа бўлди.

Ўзбекистон шундай юқори натижаларга эришган экан, мен Россия Хавсизлик Кенгаши ёки Ички ишлар вазирлиги ўрнида бўлганимда, дарҳол мутахассисларимизни юбориб уларнинг тажрибасини ўрганган бўлар эдим”, - дейди эксперт.   

Эслатиб ўтамиз, Global Law and Order халқаро ташкилоти тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон хавфсизлик борасида 142 мамлакат орасида бешинчи ўринни эгаллаган. Олдинда фақат Сингапур, Норвегия, Исландия ва Финляндия.