Урганчдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида бозорнинг ёпиқ савдо павильонидаги савдо расталарининг 200 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Бугун Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган “Урганч марказий деҳқон бозори”да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ёнғин оқибатида бозорнинг ёпиқ савдо павильонидаги савдо расталарининг 200 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.