Самарқандда қум бўрони содир бўлди

Айрим хабарларга қараганда, дарахтлар ағдарилиб, электр узатиш симларига шикаст етган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. 19 июн куни Самарқандда кучли қум бўрони содир бўлди, деб ёзишмоқда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари.

Улар тармоққа воқеа тасвирланган фотосурат ва видеолавҳаларни жойлаштиришмоқда.

Песчаная буря в Самарканде

Айрим хабарларга қараганда, дарахтлар ағдарилиб, электр узатиш симларига шикаст етган.

Sputnik мухбирининг хабарига кўра, Тошкентда ҳам қум бўрони кузатилмоқда.