Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчмоқда

Ташқи ишлар вазирлигининг бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбаларида узилишлар бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтмоқда.

"Ташқи ишлар вазирлигининг бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбаларида узилишлар бўлиши мумкин", — дейилади ТИВ хабарида.

ТИВ, хусусан, ўз веб-саҳифаси, Facebookдаги саҳифаси, YouTubeдаги каналида узилишлар кузатилиши ҳақида интернет манбалари меҳмонлари ва ОАВлар вакилларини огоҳлантирди.

Ташқи ишлар вазирлиги янги бино манзили ҳақида маълумот айтилмаган.