ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон парламенти — Олий Мажлиснинг юқори палатаси — Сенат Ислом Каримов кўчасида жойлашган Ташқи ишлар вазирлиги биносига кўчмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги эса, Халқ банкининг бош қароргоҳи (Тошкент шаҳри ҳокимиятининг собиқ биноси)га жойлашади.
Бундан аввал, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бошқа жойга кўчаётгани муносабати билан унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва асосий веб-саҳифасида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.