ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Тожикистон Ислом маркази ўз аёлларини улар учун одатий бўлмаган жинсий алоқага мажбурлайдиган эркакларни қоралади.
Жума намозида айтилган ваъз марказ сайтида эълон қилинган.
Тожикистонлик диний уламонинг сўзларига кўра, бундай "бузуқчилик" манбаи — бу интернет ва порнофильмлардир.
Тожикистон ислом маркази фатволар бўлими раҳбари Жамолиддин Хомушийнинг изоҳ беришича, Саидмукаррам Абдулқодирзода ўз эрларининг ҳатти-ҳаракатларидан таҳқирланган аёллардан кўплаб арзлар келиб тушгач ушбу нозик мавзуда фатво эълон қилган. Аёлларнинг сўзларига кўра, эркаклар томонидан ғайриоддий тарзда жинсий алоқаларга мажбурлаш улар Россиядан қайтиб келгач бошланган.
Тожикистонлик таниқли шифокор, "Асрори заношуи" китоби муаллифи, Мулозухур Тохирий орал жинсий алоқа Тожикистонда унчалик оммабоп эмаслиги, уни камсонли эр-хотинлар амалиётда қўллашларини айтиб ўтган. "Жинсий алоқанинг бу турини потенцияси сусайган эркакларга тавсия этишади", — дейди у.