Японияда зилзила оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Япония ҳукумати зилзила натижасида 3 кишининг ҳалок бўлганини маълум қилди. ОАВлар маълумотларига кўра, Такацуки шаҳрида 9 ёшли қизни мактаб ҳовузи олдидаги девор босиб қолган.
Sputnik

Зилзила мамлакат ғарбидаги Осака, Киото, Сига ва Миэ префектураларида қайд этилган.

Метеорология хизмати берган маълумотларга қараганда, зилзила 6.1 баллни ташкил қилган.