Тошкент вилоятида яна бир Аҳмадбой издоши қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 14 июн куни маҳаллий аҳолига "банк хизматларини" таклиф қилган фирибгар қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ расмий сайти.

Ўзбекистонда пластик карталардан пул ўғирлаган кибертовламачилар қўлга олинди

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, ушбу туманда яшовчи, муқаддам судланган, К.Ю. 2016 йил май-июнь ойларида "Янгийўл автобизнес сервис МЧЖ" деб ёзилган сохта ташриф қоғози билан фуқароларни ишончига кириб, улардан фоиз ҳисобида пул ва қора молларни икки баробар қийматда қайтариб беришни ваъда қилиб, жами 330,5 миллион сўм пулларини олган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ю.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.