Тошкент метросида Wi-Fi хизмати ишга туширилди

Тошкент метрополитенининг "Пахтакор" ва "Алишер Навоий" бекатларида Wi-Fi хизмати синов тариқасида ишга туширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Тошкент метрополитенининг "Пахтакор" ва "Алишер Навоий" бекатларида Wi-Fi хизмати синов тариқасида ишга туширилди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Тошкентнинг тўртта марказий кўчаси мутлақо янгича кўринишга эга бўлади

Хабарда айтилишича, ҳозирча интернет ташқи сайтларга улана олмайди. Йўловчилар симсиз тармоқ орқали фақат метрополитен ресурслари билан танишишлари мумкин. Улар ўз ичига китоблар, мусиқалар ва фойдали ахборотларни қамраб олган.

Келгусида ОАВ манбаларидан фойдаланиш имконияти ҳам яратилади. Ўзбекистонни диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берувчи электрон гидлар жорий этилади. Синов режими Мустақиллик куни ниҳоясига етади.

Бундан ташқари, ерости йўлида уяли алоқа тизими ҳам пайдо бўлиши мумкин.