Ўзбекистонликлар коммунал хизматлар учун тўлаш жараёнини соддалаштиришни сўрамоқда

Фуқаролар коммунал тўлов ҳужжатларини тўлдириш ва навбатларда туриш учун кўп вақт сарфлаётганлиги, кассалар иш кунлари соат 9 дан 18 гача ишлаши, бу ишлайдиган фуқаролар учун ноқулайлиги ҳақида мурожаат тайёрлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Meninig Fikrim жамоавий мурожаатлар порталида коммунал хизмат тўловларини тўлаш жараёнидаги қоғозбозликни тугатиш, тўловларни тўлаш учун "шахсий кабинет" ташкил этиш зарурлиги тўғрисида мурожаат пайдо бўлди.

Тошкентда замонавий кўп қаватли парковкалар қурилади

Муаллиф сўзларига кўра, ҳозирги вақтда кўпчилик фуқаролар коммунал хизмат тўловларини амалга ошириш учун кассага боришга мажбур.

Бунинг сабаби — тўловнинг бошқа усуллардан, Click тизими орқали ҳисоб тўлдирилганлиги ҳақидаги тасдиқнинг билиб олиш мумкин эмаслиги, шунингдек мижознинг "шахсий кабинет" тизими йўлга қўйилмаганлиги баён этилган. Мижозлар тўлов тўланганлиги ҳақида маълумотларни кўра олмаслиги ва СМС-ахборот тизими мавжуд эмаслигини айтишган. Истеъмолчилар тўлов амалга оширилганлиги ва қарздорлик йўқлигини исботлаш учун квитанцияларни сақлашга мажбур.

Квитанция тўлдириш, навбатларда туриш учун кўп вақт сарфланаётганлиги, кассалар эса иш кунлари соат 9 дан 18 гача ишлаши, бу ишлайдиган фуқаролар учун ноқулайлиги ҳақида мурожаат тайёрланди.

Муаллифнинг фикрига кўра, бу ноқулайликлар тўлов тўламайдиган одамлар кўпайиши айтилади.

Ушбу мурожаатни қўллаб қувватлаганлар коммунал хизматларни тақдим этувчи ташкилотларнинг расмий сайтларида мижозлар "шахсий кабинет" ташкил қилишни сўрашмоқда. Бу орқали мижозлар тўлов баланси ва амалга оширилган тўловларни кўришлари мумкин бўлади.