Hyundai Motor group компанияси раҳбари Тошкентга келади

Жанубий Кореянинг "Hyundai Motor group" компанияси президенти Тошкентга ташриф буюради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. 2018 йил 19 июн куни Тошкент шаҳрига Жанубий Кореянинг "Hyundai Motor group" компанияси президенти Сонг Квон Ҳан бошчилигидаги делегация келади, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф дастурига кўра "Ўзавтосаноат" АЖ раҳбарияти, шунингдек қатор вазирлик ва идоралар иштирокида Ўзбекистон ҳукуматида учрашув ва музокаралар ўтказилади.