ДХХ АҚШ фуқароси бўлган ўзбекистонликни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати АҚШ фуқароси бўлган ва террорчиликда айбланган ўзбекистонликни қўлга олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Давлат Хавфсизлик хизмати ходимлари мамлакат жанубида террорчиликда айбланган АҚШ фуқаролигига эга маҳаллий фуқарони қўлга олди.

“Ўтган дам олиш куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ДХХ ходимлари томонидан ушбу туманда туғилиб ўсган, 2014 йилда АҚШ фуқаролигини олган шахс қўлга олинди”, - дейилган муассаса хабарида.

Қўлга олинган шахс 2000 йилларда Ўзбекистон Ислом ҳаракати (таъқиқланган) террорчилик ташкилоти сафига кирган ва кейинчалик Афғонистон ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

ФХХ қамоқхонада террорчи ёллашга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлади

2005 йилда ЎИҲнинг бошқа аъзолари берган гувоҳлик асосида ушбу шахсга нисбатан Андижон вилоятининг Хонобод туман суди томонидан Ўзбекистон ЖКнинг “Конституцион тузумини тўнтаришга уриниш”,  “Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш”, “Диний, экстремистик ва сепаратистик ташкилотлар тузиш” каби бандлари бўйича  айбловлар қўйилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган эди.

“Қўлга олинган шахс ўз қилмишларини тан олди. Айни дамда унга нисбатан суд томонидан белгиланган жазо чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - дейилган муассаса вакили  РИА Новости мухбирига.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ислом ҳаракати ташкилоти 1996 йилда Ўзбекистондан Афғонистон ҳудудига қочиб ўтган сиёсий гуруҳлар томонидан ташкил қилинган эди. Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатлар ЎИҲни террорчи ташкилот деб тан олган. 2014 йилнинг октябрида ЎИҲ раҳбари Усмон Ғози ташкилот “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига қўшилганини эълон қилган эди.