Қозоғистонда йўловчи поезд изидан чиқиб кетди

Остана — Олма-Ота поезди изидан чиқиб кетиб, ёнига қулаб тушди. Бир ўсмир қурбон бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида йўловчи поездининг бир неча вагони изидан чиқиб кетган ва ағдарилиб тушди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Остана — Олма-Ота йўналишида ҳаракатланаётган "Байтерек" поезди таркибида жами 20та вагон бўлган. Ҳалокат оқибатида уларнинг 6таси ёнига қулаб тушган. Уч киши жароҳатланган бир ўсмир вафот этган. Жароҳатланганлар туман касалхонасига юборилди”, — деб хабар қилди Жамбил вилояти ФВВ матбуот хизмати РИА Новостига.

Воқеа жойидан олинган видеолавҳада ёнига ағдарилиб тушган поезд вагонларидан сакраб тушаётган йўловчиларни кўриш мумкин. Поезднинг қолган йўловчилари иккинчи йўлдан Шу бекатига олиб кетилган.