Миср давозабони "Энг яхши футболчи" совринини олишдан бош тортди

Миср давозабони соврин ҳомийси спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания бўлгани учун совриндан воз кечди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Миср терма жамоаси давозабони Мохамед эл-Шенави "Ўйиннинг энг яхши футболчиси" совринини олишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ЖЧ-2018 доирасида Миср ва Уругвай терма жамоалари орасида ўтказилган ўйинда эль-Шенави рақибнинг тўртта зарбасини қайтарди. Ўйин 1:0 ҳисобида Уругвай ғалабаси билан якунланишига қарамасдан Миср дарвозабани ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Нашр хабарига кўра Мохамед эль-Шенави соврин ҳомийси спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания (Budweiser) бўлгани учун уни олишдан бош тортган.