Тошкентда воркаут ихлосмандлари учун бепул майдонча очилди

Майдонча очилган куни Street Workout Uzbekistan ҳамжамияти фаоллари маҳаллий аҳолига жиҳозларда қандай шуғулланиш бўйича мастер-класс кўрсатишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Юнусобод" маҳалласида воркаут (кўча гимнастикаси) ихлосмандлари учун бепул майдонча очилди, деб хабар берди Podrobno.uz.

Майдончада истаган киши шуғулланиши мумкин.

Барча спорт жиҳозлари Ўзбекистонда тайёрланган бўлиб, тажрибали воркаут-спортчилар томонидан синовдан ўтган.

Майдонча очилган куни Street Workout Uzbekistan ҳамжамияти фаоллари маҳаллий аҳолига жиҳозларда қандай шуғулланиш бўйича мастер-класс кўрсатишди.

Яқин кунларда пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам мана шундай майдончалар пайдо бўлиши мумкин.