ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз жонига қасд қилишлар бўйича статистикани эълон қилди, Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда қайд этилди.
Минтақадаги энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда. Бу ерда 2016 йилда ўз жонига суиқасд қилиш бўйича 100 минг кишига 22,5 киши тўғри келган.
Қирғизистонда бу кўрсаткич 8,3, Ўзбекистонда 7,4 кишини ташкил этган.
Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Туркманистон (6,7) ва Тожикистон (2,5) жойлашган.
Статистикага кўра, ўз жонига қасд қилиш бўйича Литва, Россия ва Гайана юқори ўринларда туради.