Муқимий театри илк бор Тожикистонга гастрол сафари уюштиради

Бу ўзбек актёрларининг икки давлат мустақилликка эришганидан буён Тожикистонга илк гастрол сафари бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри Тожикистонга гастрол сафари уюштиради, деб хабар берди ТожикТА.

Ўзбекистон Ўш театрига 30 минг долларлик либос ва декорациялар тақдим қилди

Бу ўзбек актёрларининг икки давлат мустақилликка эришганидан буён Тожикистонга илк гастрол сафари бўлади.

Гастрол сафари 29 июн-2 июл кунларига мўлжалланган. Театр жамоаси "Жайдари келин" комедиясини намойиш этади.

Саҳна усталари дастлаб Хўжандда, сўнгра Душанбе ва Бохтардаги театрларда чиқишлар қилишади.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри труппа сифатида 1939 йилда ташкил топган.