Путин жаҳон чемпионатини очиб берди: барчамизни футболга бўлган муҳаббат бирлаштиради

Москванинг "Лужники" стадионида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Sputnik

Ушбу тадбирда Россия етакчиси таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Владимир Путин барча жамоаларга муваффақият тилади.

Чемпионатнинг биринчи ўйинида Россия терма жамоаси Саудия Арабистон жамоасини 5-0 ҳисобда мағлубиятга учратди.