Қисқа муддатда Атамбаевнинг сочлари оқариб кетди - ОАВ

Арашан қишлоғига Ҳайит намозига ташриф буюрган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўйчан эди. Камига, сочлари оқариб кетганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти ва мамлакатдаги социал-демократик партия раҳбари Алмазбек Атамбаев "Ата-Бейит" мемориал-мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар қилди Спутник Қирғизистон нашри.

Сиёсатчи Чуй вилоятининг Арашан қишлоғида ўтган ҳайит намозида иштирок этган. Намоздан сўнг норасмий муҳитда қишлоқдошлари билан мулоқотда бўлган ва "Ата-Бейит" мемориал мажмуасига йўл олган.

Бу ерда 2010 йил Апрел инқилобида ҳалок бўлган қаҳрамонлар ҳаққига дуо ўқилган.

Фотосуратларда Алмазбек Атамбаев ўйчан ҳолда акс эттирилган. Камига сиёсатчининг сочлари ҳаддан оқариб кетганлиги кўзга ташланмоқда, деб ёзади нашр.