Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақти маълум қилинди

Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида 15 июнь куни, эрталабки соат 05:10 да ўқилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтини эълон қилди.

Трамп Мирзиёевни Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади

Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида 15 июнь куни, эрталабки соат 05:10 да ўқилади.

Қолган ҳудудларда тақвим китобларидаги ҳудудларда намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда адо этилади.

Аввалроқ Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига  АҚШ президенти Дональд Трамп, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон президенти  Илҳом Алиев ва бошқа хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келганлиги хабар қилинганди.