"Ezidyor" эгасига "Versal" тўйхонаси, "Mumtoz" эгасига эса "Sayohat" ресторани берилади

Tashkent City қурилиши сабабли бузилаётган "Ezidyor" тўйхонасининг эгасига "Versal" бериладиган бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Tashkent City қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган "Ezidyor" тўйхонасининг эгасига "Versal" тўйхонаси бериладиган бўлди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар матбуот хизмати ЎзАга таянган ҳолда.

Тошкентнинг тўртта марказий кўчаси мутлақо янгича кўринишга эга бўлади

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилининг маълум қилишича, "Ezidyor" тўйхонаси эгасига "Versal" тўйхонаси берилади.

Шунингдек, "Mumtoz" тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган "Sayohat" ресторани берилади.

"Мақсадимиз, мулклари бузилиш ҳудудларида бўлган тадбиркорларни рози қилиш, уларга маъқул бўлган ердан жой беришдир", — дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Ezidyor" ва "Mumtoz" тўйхоналари бузилиши ҳақида хабар бергандик.