Ўзбекистондан чиқишга чеклов бор-йўқлигини МИБ сайтидан билиш мумкин бўлди

Шунингдек, сайтда жисмоний шахснинг қарздорлигини аниқлаш, газ ва электр энергияси бўйича ҳисоб рақам ҳолатини аниқлаш ҳам мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг хорижга чиқишларига чеклов қўйилган ёки қўйилмаганлигини интернет орқали текширишлари мумкин бўлди. Мажбурий ижро бюроси сайтида ана шундай хизмат тест режимида жорий этилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарздорларга бир қанча тақиқлар қўйди

Фойдаланувчи ўзига нисбатан республикадан чиқишга чеклов бор-йўқлигини аниқлаш учун мазкур саҳифага кириб, исм-шарифи ва паспорт маълумотларини киритиши лозим бўлади.

Шунингдек, сайтда жисмоний шахснинг қарздорлигини аниқлаш, газ ва электр энергияси бўйича ҳисоб рақам ҳолатини аниқлаш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон президентининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ташкил этилган.

Юқоридаги фармонга асосан тугатилган Суд департаментининг вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Бюрога ўтказилган.