Шавкат Мирзиёев: Ватанни севиш - улуғ фазилат

Президент Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати. 

Президент Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ҳаво десантчилар бригадасининг жанговар машғулотларини кузатди, ҳарбийлар билан мулоқот қилди.

"Ватанни севиш — улуғ фазилат. Ёшларимизни ана шундай фазилатли қилиб тарбиялашимиз керак. Бунинг учун сиз каби мағрур, бақувват йигитлар намуна бўлиши зарур. Ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни миллий ифтихор, ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши керак", — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев посетил в Ферганской области воинскую часть Восточного военного округа
Военнослужащие армии Узбекистана
Показательные выступление военнослужащих ВС РУз
Военнослужащий армии Узбекистана совершает прыжок с парашютом
Столовая в воинской части Восточного военного округа, которую посетил Шавкат Мирзиёев

Ҳаво десантчилари тайёргарлигини ошириб бориш учун аэродинамик тренажёрлар ўрнатиш, "Ватанпарвар" ташкилотлари қошида парашютчилар тўгараклари очиш бўйича топшириқлар берилди.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмда ташкил этилган Маданий ҳордиқ маркази, кутубхонани ўз ичига олган Маънавият маркази, аутсорсинг тизими жорий этилган ошхонани кириб кўрди.